logo
Кўп бериладиган саволлар

Иловадан рўйҳатдан ўтаётганимда нега смс хабар келмади?

Смс келмаслиги ҳолатлари, ҳисобингизда маблағ бўлмаса ёки алоқа яхши бўлмаган ҳолатларда смс хабар келмаслиги мумкин, агар ушбу муаммолар бўлмаса Сиздан ярим соатдан кейин уриниб кўришингизни сўраймиз.

Буюртма қабул қилишим учун, TezService иловасида қандай рўйхатдан ўтишим керак?

Буюртма қабул қилиш учун, TezService иловасидан ижрочи бўлиб рўйхатдан ўтишингиз ва ўз хизмат турларингизни танлашингиз керак. Менинг профилим бўлимида ўзингиз ҳақингизда қўшимча маълумотларни тўлдиришингиз мумкин.

Буюртма беришим учун TezService иловасида қандай рўйхатдан ўтишим керак?

Буюртма беришингиз учун TezService иловасида буюртмачи бўлиб рўйхатдан ўтишингиз, бош саҳифада категориялар ичидан ўзизга керакли хизматни танлашингиз ва қўшимча маълумотларни киритган ҳолда ижрочи топишингиз мумкин.

Мен бир нечта хизмат тури бўйича буюртма қабул қилсам бўладими?

Aлбатта мумкин! Менинг профилимни таҳрирлашда сиз категориялар ичидан бир нечта хизматларингизни белгилаб ёки категориялар қидирувида хизматларингизни топиб қўйишингиз мумкин.

Буюртма келганини қандай билсам бўлади?

Янги буюртмалар келганда, Сизга билдиришнома жўнатилади ёки Сиз иловага кириб, янги буюртмалар саҳифасидан кўрсангиз бўлади.

Нега менга буюртмалар келмаяпти?

Буюртма келмаслигини бир неча сабаблари бўлиши мумкин: - илова интернетга уланмаганлиги; - бош саҳифада "Мен бўшман" тугмаси босилмаганлиги; - "Менинг профилим" саҳифасида Сиз кўрсатмоқчи бўлган хизматларингизни қўшилмаганлиги. - Иш вақти бўлимида "Барча кунлар иш куни эмас" деб белигланганлиги.

Мижоз мен билан кандай алокага чикади?

Буюртмачи таклиф жўнатган усталардан бирини танлагандан кейин ўша уста билан боғланиш имкони пайдо бўлади. Бунда Буюртмачи ҳам, Уста ҳам Телефон қилиш ёки Чат орқали хабар юборишлари мумкин бўлади.

Буюртма нархлари менга тўғри келмаса таклиф бера оламанми?

Ха албатта. Буюртма билан танишиб чиқиб, буюртмани кўриш тугмасини босганда пастда янги ойна очилади. у ерда Буюртмачи таклиф қилган пулга розилик билдириш, ёки янги нарх таклиф қилиш мумкин.

Буюртмачига буюртмани қабул қилганим ҳақида билдиришномани юбордим, буюртмачидан ҳалигача жавоб келгани ёқ?

Ижрочи буюртмани қабул қилганида, мижозга буюртма қабул қилинганлик ҳақида билдиришнома етиб боради. Мижоз ижрочи билан тез орада алоқага чиқади.

Уста чақираётганимда жойлашган манзилимни қандай қилиб сақлаб қўйсам бўлади?

Буюртмачилар “Менинг манзилларим” саҳифасида ўз манзилларини сақлаб қўйишса бўлади.

Уста ва мутахассис топиш учун иловада қандай буюртма берсам бўлади?

Иловада буюртма бериш учун Сизга қайси хизмат тури бўйича мутахассис кераклигини танлаб, буюртма таснифи, таклиф этмоқчи бўлган нархингиз ва манзилингизни киритиб қидириш тугмаси босилади.

Таклиф жўнатган ижрочи ҳақида маълумотларни қандай кўрсам бўлади?

Буюртмага таклиф жўнатган ижрочилар рўйхатига "Сўровлар" саҳифасида яратилган сўров устига босиш орқали ўтилади. Бу ерда танламоқчи бўлган мутахассисни устига босиш орқали у ҳақида маълумотларни кўриш мумкин.

Ишни тугатганимдан сўнг иловадаги буюртмани қандай якунлайман?

Иш бажарилгандан сўнг ижрочи ва буюртмачи томонидан иловада ИШ ТУГAТИЛДИ тугмаси босилиши керак, шундан сўнг буюртма якунланган хисобланади.